"Олтин ҳумо" қанот ёймоқда
Фото: "Ўзбеккино" МАК матбуот хизмати.
2019 йилнинг 10 апрель куни “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Миллий” телеканали ҳамкорлигида “Олтин ҳумо” кинотақдимоти бўлиб ўтади.
Кинотақдимот доирасида матбуот анжумани, давра суҳбатлари, ижодий, малака алмашиш бўйича учрашувлар ташкил этилади.
Ушбу анжуманни анъанавий тарзда ҳар йили ижодий ишларнинг йиллик сарҳисобига мувофиқ, 10 апрель куни ўтказиш кўзда тутилган.
Кинотақдимот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади.
- “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” “OLTIN HUMO” махсус мукофоти
- “Энг яхши ҳужжатли фильм”;
- “Энг яхши анимацион фильм”;
- “Энг яхши графика иши”;
- “Энг яхши овоз режиссёри”;
- “Энг яхши монтаж иши”;
- “Энг яхши грим рассоми”;
- “Энг яхши либослар бўйича рассом иши”;
- “Энг яхши рассом иши”;
- “Энг яхши кино бастакори”;
- “Томошабинлар меҳрини қозонган фильм”;
- “Энг яхши операторлик иши”;
- “Энг яхши сценарий”;
- “Энг яхши режиссёрлик иши”;
- “Энг яхши эркак роли учун”;
- “Энг яхши аёл роли учун”;
- “Энг яхши фильм”.
Ўзбек “Оскар”ига айланиши кутилаётган "Олтин ҳумо"га келгусида бардавомлик, бир пайтлар кино соҳасида берилган шу каби совринлар сингари “бир марталик” бўлиб қолмаслигини тилаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг