Олмаотага қўна олмаган самолётлар Тошкентга йўналтирилди
Қуюқ туман туфайли Олмаота шаҳрига қўна олмаган иккита рейс Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
«Loong Air» авиакомпаниясининг Ханчжоудан Олмаотага учган GJ8217 рейси 17 февраль куни соат 23:05 Тошкентга қўнди. Йўловчилар ва экипаж аъзолари меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Манзил аэропортга учиш маҳаллий вақт билан соат 14:00 га режалаштирилган.
Бундан ташқари, «Azimut» авиакомпаниясининг Минералне Води – Олмаота йўналиши бўйича AZO6141 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:11 да пойтахтимизга келиб қўнди.
Таъкидлаш жоиз, Олмаотага ушбу рейслар парвоз қилган вақтда ҳаво ҳарорати -8° ни ташкил этган бўлиб, қуюқ туманда кўриш масофаси 50 метрдан ошмаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг