Олий Мажлис Сенатида ёшлар етакчилари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

12:22 15 Декабрь 2025 Сиёсат
113 0

Олий Мажлис Сенатида олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларнинг ёшлар етакчилари учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди.

Тадбир давомида сенатор Малика Кадирханова ёшларга парламент юқори палатасининг асосий вазифалари, қонунчилик жараёнидаги иштироки ҳамда Сенатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, мулоқот чоғида ёшларнинг қонунчилик ташаббуслари, илгари сураётган лойиҳалари ва талаба-ёшлар билан ҳамкорликда амалга ошираётган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?