«Олд Траффорд» стадионида ифторлик ташкил этилди
Иллюстратив фото
Кеча, 27 февраль куни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ўз уй стадиони — «Олд Траффорд»да мусулмон мухлислари учун ифторлик ташкил қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
«Клуб раҳбарияти мусулмон мухлислари учун ифторлик дастурхони ёзди ва ушбу маросимга жамоадаги мусулмон футболчилар ҳам жалб этилди», — дейилади клуб хабарида.
Кун давомида «Олд Траффорд» стадиони узра азон овози янграб, мухлислар жамоат бўлиб намоз ўқишди. Ифторлик якунида дуога қўл очилди. «Манчестер Юнайтед» клуби муқаддас Рамазон ойи муносабати билан барча мусулмонларни яна бир бор табриклади.
Маълумот учун, мазкур тадбир жамоа томонидан биринчи марта ташкил этилаётгани йўқ. 2025 йилда ҳам «Манчестер Юнайтед» ўзининг мусулмон мухлислари учун ифторлик дастурхонини ёзган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг