Охирги уч йилда 3 мингдан зиёд юртдошимиз афв этилди
Одил судловга эришиш учун суд ишларини тўлиқ рақамлаштириш, инсон омилини камайтириб, сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш борасида фаол иш олиб борилмоқда.
Иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд биносига бориб ўтиришга ҳожат қолмайди – тарафлар судда онлайн иштирок этади, судларда очиқлик, ошкоралик таъминланади.
Қисқача айтганда, мамлакатимиз «рақамлашган ва адолатли суд даври» остонасида турибди.
Охирги уч йилда судланган шахсларнинг 70 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Уч мингга яқин фуқарога эса оқлов ҳукми чиқарилди. Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 3 мингдан зиёд юртдошимиз афв этилди.
«Бундай тарихий қадамлар вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасидаги узлуксиз жараёндир. Биз «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида бу ишларимизни янги, юксак босқичга олиб чиқамиз. Халқимиз фаровонлигига салбий таъсир қилаётган коррупция, монополия, бюрократия, дабдабабозлик, маънавий таҳдидларга қарши курашни кескин давом эттирамиз», — деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг