Оғир атлетика: Жаҳон чемпионатида қатнашган тўрт спортчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтади
Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.
-102 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Қудратбек Салимжонов барча дастурларда кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 171 кг, икки курашда эса 327 кг натижа қайд этди. Ушбу йўналишда олтин медаллар қозоғистонлик Никита Абдраҳмановга насиб қилди.
Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Йигитлар, -102 кг:
1. Никита Абдраҳманов (Қозоғистон) – 348 (157+191) кг;
2. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) – 327 (156+171) кг;
3. Боқи Қиймет (Туркия) – 295 (132+163) кг.
Шу тариқа, мазкур мусобақада ҳамюртларимизнинг иштироки ўз якунига етди. Унда 4 та нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, барчалари диёримизга медаллар билан қайтадиган бўлишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўсмирларимизнинг мазкур дунё биринчилиги қайд этган юқори натижаси билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини самимий муборакбод этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг