Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади

13:58 20 Май 2025 Ҳужжатлар
880 0

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун белгиланган жазолар кучайтирилди. Бу ўзгартиришлар 2025 йил 19 май куни қабул қилинган «Одам савдоси жинояти учун жазони кучайтириш тўғрисида»ги қонун билан амалга оширилди.

Янги таҳрирга биноан, Жиноят кодексининг 135-моддасида одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлар асосида ёки жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёки йўқ қилган ҳолда содир этган шахслар энди 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Аввал бу жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган эди.

Шунингдек, агар одам савдоси жинояти жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, бундай ҳолатларда жиноятчилар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади. Илгари эса бу каби оғир оқибатли ҳолатлар учун 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган эди.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Ушбу ўзгартиришлар одам савдосига қарши курашда янада қатъий чоралар кўрилишини таъминлашга ва фуқароларнинг ҳаёти ҳамда шаънини ҳимоя қилишга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?