Норасмий сектор қурилиш ишлари ҳажми 4 трлн сўмга етди
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, норасмий сектор томонидан амалга оширилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 30,9 фоизни ташкил этган.
Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимидаги динамикасига назар ташласак, 2022 йилда 1,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилда бу кўрсаткич 1,1 трлн сўмга тушган. 2024 йилда эса яна 1,4 трлн сўмга кўтарилган. 2025 йилда бу кўрсаткич сезиларли даражада ошиб, 3,5 трлн сўмни ташкил этган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг