Навоийда «Смарт Хитой тили таълим маркази» ва Xinwei институти очилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий давлат университети ва Хитойнинг «Geely Holding Group» корпорацияси ўртасида тузилган шартномага асосан Навоий шаҳрида «Смарт Хитой тили таълим маркази» очилди.
Тантанали маросимда Навоий давлат университети раҳбарияти ва Хитойнинг етакчи «Geely Talent Development Group» ҳамда «Geely Auto Group» компаниялари вакиллари, инвесторлар иштирок этди.

Тадбирда университет ректори Муҳиддин Калонов Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликка тўхталар экан, алоқалар барча соҳаларда шиддат билан мустаҳкамланиб бораётганлиги хорижий тиллар, хусусан, хитой тилини ўрганишни тақозо этишини таъкидлади.
— Бугунги кунда биргина Навоий вилоятида Хитой капитали иштирокида 82 та корхона фаолият юритмоқда, — дейди М. Калонов. — Вилоятнинг Хитой билан ташқи савдо алоқаси 217,5 миллион долларни ташкил этмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида илм-фан ва таълим соҳасидаги лойиҳалар ҳам бор. Табиийки, бу тил ўрганиш маркази ва унинг замонавий инфратузилмасини яратишни талаб этади. Тадбирда сўзга олган меҳмонлар ушбу марказнинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама дўстона муносабатларнинг яққол ифодаси эканини қайд этди. Бу ўз-ўзидан инвестициялар оқимининг барқарорлиги ва инсон капиталининг юксалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Марказда талабалар хитой тилини замонавий технологиялар асосида — интерактив ўрганиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, таълим муассасасида сунъий интеллектга асосланган халқаро стандартларга мос гибрид таълим модули яратилади. Бу марказ кенг қамровли дастурларни, жумладан, қўшма таълим, қисқа муддатли малака ошириш курслари, талаба ва профессор-ўқитувчилар учун тажриба алмашинув дастурларини қамраб олиши белгиланган.
Шундан сўнг хитойлик инвесторлар иштирокида университет қошида фаолияти йўлга қўйилаётган Xinwei институтининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мазкур институт нафақат хитой тили ва маданиятини чуқур ўрганиш, балки инсон капитали учун муҳим бўлган илмий алмашинув, қўшма дастурлар ва малака ошириш имкониятларини ҳам кенгайтириши билан аҳамиятлидир.
Хитойлик ҳамкорлар томонидан янги институт учун зарур бўлган ўқув-услубий материаллар ва техник жиҳозлар тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг