Муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиши мумкин

20:58 09 Апрель 2020 Иқтисодиёт
1158 0

архив фото

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда карантин даврида ҳам аграр соҳадаги ишлар тўхтамаганини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларига бириктирилган тижорат банклари ҳозирнинг ўзида янги лойиҳаларни кўпайтиришлари лозимлиги қайд этилди.

Маълумки, ўтган ҳафтада 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди. Бугунги йиғилиш чоғида банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер