Москва суди Google'ни жаримага тортди

17:37 25 Февраль 2026 Дунё
1077 0

Иллюстратив фото

Москванинг Таганский суди Google компаниясини тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун жами 22 миллион 800 минг рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Суд қарорига кўра, компания Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси асосида 6 та эпизод бўйича айбдор деб топилган. Судья эпизодлардан бири юзасидан Google'ни 13.41-модданинг 2-қисмига мувофиқ айбдор деб топиб, 3 миллион 800 минг рубль миқдорида маъмурий жарима тайинланганини эълон қилган.

Маълум қилинишича, баённомалар Google қидирув хизмати ва Google Play иловасидаги тақиқланган маълумотлар, жумладан VPN-сервислар ҳақидаги материалларни ўчирмаганлик учун расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер