Мобил алоқа операторлари тўловлар миқдорини ошираётгани юзасидан текширув бошланди
Иллюстратив фото
Рақобат қўмитаси Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархлар оширилаётгани юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилди.
Билдирилишича, қўмита томонидан мобил алоқа операторларининг нархларни ошириши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий ой бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган.
Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, ўрганиш натижаларида операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, хусусан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган тақдирда ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади. Шунингдек, ушбу ҳолатлар тасдиқланганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг