Мияни спиртли ичимликлар таъсиридан ҳимоя қиладиган табиий маҳсулот топилди

Иллюстратив фото
Хитойнинг Ланьчжоу университети олимлари қўтос сути спиртли ичимликларни сурункали истеъмол қилиш оқибатларини, жумладан, мия шикастланишининг асоратларини юмшата олишини аниқладилар. Сичқонларда ўтказилган тажриба натижалари “Food & Function” журналида чоп этилди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, қўтос сути танада яллиғланишни камайтиради, асаб ҳужайраларини оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади. Энг катта таъсир маҳсулотнинг юқори дозалари берилганда кузатилди.
Қўшимча тажрибалар шуни кўрсатдики, қўтос сути нафақат мияга, балки ичакка ҳам яхши таъсир қилади. Микробиотанинг таркибини ўзгартиради, яллиғланиш ва депрессия билан боғлиқ бактерияларнинг сонини камайтиради. Шу билан бирга, организм асаб тизимига ҳимоя таъсир кўрсатадиган биологик фаол моддалар даражасини оширади. Миядаги яллиғланиш жараёнларида асосий рол ўйнайдиган TLR4 ва NF-kB оқсиллари фаоллигининг пасайтаради.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қўтос сутининг таъсири унинг ичак-мия ўқи деб аталадиган таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу топилма ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларга асосланган бўлса-да, улар ушбу маҳсулотнинг хусусиятларини ва унинг одамларнинг руҳий ва неврологик саломатлигига таъсирини ўрганиш учун янги йўлларни очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг