«Милтон» тўфони сабаб АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

16:20 10 Октябр 2024 Жамият
293 0

Фото: Sky News

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Флорида ҳукумати «Милтон» тўфони яқинлашиб келаётгани сабабли штатнинг 51 шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ватандошларга мурожаат билан чиқиб, эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Унга кўра, фуқаролар шошилинч ёрдам керак бўлса, элчихонанинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин:

  • +1-202-251-8298;
  • +1-202-300-9526.

Шунингдек, тўфон натижасида жабрланганлар аниқланган тақдирда, АҚШнинг Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигининг қуйидаги ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралди:

  • 911 — шошилинч тиббий ёрдам;
  • (800) 621-3362/ (800) 462-7585/ (800) 985-5990 — Фавқулодда вазиятларни бошқариш Федерал агентлиги;
  • 202-646-2500 — умумий масалалар бўйича;
  • +1-800-342-3557 — Флорида штати кўмак линияси;
  • +1-800-729-3413 — Флорида штати Эвакуация қилишга кўмаклашиш хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер