Миллий қадриятлар ёшлар маънавиятининг кўзгусидир
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази ташаббуси билан талаба ёшлар ўртасида миллий қадриятлар, тарихий тафаккур ҳамда миллий онгни юксалтиришга қаратилган «Юртим қадриятлари» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Андижон вилоятида юқори савияда ташкил этилди. Унда ҳудуддаги тўртта олий таълим муассасаси талабаларидан иборат жамоалар иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорини намоён этди.
Танлов жараёнлари мазмунан бой ва ғоявий жиҳатдан теранлиги билан ажралиб турди. Иштирокчилар «Миллий анъана, қадрият ва урф-одатлар», «Композицион мусиқий чиқишлар» ҳамда «Жадидлар жасорати — миллатимиз фахри» каби йўналишларда чиқиш қилиб, халқимиз маънавий меросининг бугунги авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини бадиий ифода этдилар. Айниқса, жадидлар меросига бағишланган чиқишларда миллат равнақи йўлидаги фидойилик ва маърифатпарварлик ғоялари таъсирчан тарзда ёритилди. Кўрик-танлов якунларига кўра, Андижон давлат тиббиёт институтининг «Шифокорлар» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Андижон давлат университетининг «Ҳумо» жамоаси иккинчи, Андижон давлат педагогика институтининг «Ўзбегим қизлари» жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Тадбир сўнгида ғолиб ва барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби маънавий-маърифий лойиҳалар ёшлар онгида миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани билан аҳамиятлидир.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг