Миллиардер карантин сабаб вақтинча Тошкентга кўчиб келди

19:52 24 Март 2020 Жамият
969 0

Фото: www.google.com

66 ёшли миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда изоляцияда яшашга қарор қилди. Бу ҳақда у "Forbes"га берган интервьюсида айтди.

“Шубҳасиз, коронавирус пандемияси бизнесга ҳам ва афсуски, жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилади.

Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий қарама-қаршиликларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлаша олишлари лозим.

Ўзимга келсак, мен хавф гуруҳига кирганим сабаб, ўз ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим”, – дейди Усмонов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер