«Microsoft» мижозларининг бир неча терабайтлик маълумотлари ўғирланди

20:40 06 Ноябрь 2022 Дунё
1221 0

Фото: Архив сурат

Номаълум хакерлар томонидан «Microsoft» серверларига ҳужум уюштирилган ва компания мижозларининг 2,4 терабайтлик шахсий маълумотларини ўғирлаганлиги маълум бўлган.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши 111 та мамлакат ҳудудидаги 65 мингга яқин «Microsoft» корпоратив мижозларига таъсир қилган.

Эгалланган шахсий маълумотларнинг 335 мингтаси электрон хат, 133 мингтаси лойиҳалар бўлган.

«Microsoft» ўз мижозларига уларнинг баъзи маълумотлари нотўғри созланган сервер туфайли ошкор бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер