Мбаппе “Олтин бутса” совринини қўлга киритди
Франциялик футбол юлдузи Килиан Мбаппе 2024/25 йилги мавсумда Европанинг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса” совринига сазовор бўлди. Ҳужумчи “Реал Мадрид” сафидаги илк мавсумида Ла Лигада 31 та гол уриб, “European Sports Media” томонидан ўтказиб келинадиган танловда ғолибликни қўлга киритди.
Мбаппе мазкур танловда 62 балл тўплади ва бу орқали Португалиянинг “Спортинг” клуби форварди Виктор Гёкереш (58,5 балл) ва “Ливерпуль” етакчиси Мухаммад Салаҳни (58 балл) ортда қолдирди.

Тантанали маросим 31 октябрь, жума куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди. Унда “Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо, жамоа аъзолари ҳамда клуб президенти Флорентино Перес иштирок этди.
Мбаппе совринни қабул қилиб олгач, “Бу мукофот мен учун жуда муҳим. Биринчи марта бундай ютуққа эришдим. Ҳамжамоамга раҳмат, чунки уларсиз бу имконсиз эди”, деди.
Перес эса Мбаппени клуб қадриятларини ифодаловчи футболчи сифатида таърифлаб, “Биз сен каби ўйинчимиз борлигидан фахрланамиз. Сен 34 учрашувда 31 та гол уриб, жами 44 гол билан мавсумни якунладинг. Бу сенинг илк ʼОлтин бутсангʼ ва уни қўлга киритиш осон бўлмади”, дея таъкидлади.
Мбаппе, шунингдек, “Реал”да яна кўп йиллар давомида фаолият юритиб, жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритиш ниятида эканини билдирди. Айтиш жоиз, ҳозирда “Реал Мадрид” Ла Лиганда етакчиликни сақлаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг