«Манчестер Юнайтед» кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 23 февраль куни Англия Премьер лигасининг 27-тури доирасидаги сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Юнайтед» Ливерпуль шаҳрида «Эвертон» меҳмони бўлди.
Учрашув 1:0 ҳисобида Майкл Каррик жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голга 71-дақиқада Беньямин Шешко муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба эвазига «Манчестер Юнайтед» 48 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади. Мазкур баҳс 1 март оқшомида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг