Мактабгача таълим қамрови янада кенгаяди

Самарқанд туманидаги 53-умумтаълим мактаби биносида “Илк ривожлантириш маркази” очилди. Ушбу марказ 3-6 ёшли болалар учун “Ўйин гуруҳлари” ва 2-7 ёшли алоҳида таълимга эҳтиёжи бор болалар учун “Махсус мактабгача таълим хизмати” асосида фаолият юритади.
Бугунги кунда тумандаги 3-6 ёшли болалардан 17 минг 132 нафари 218 та мактабгача таълим ташкилотига жалб этилган. Эндиликда янги марказ орқали қамров янада кенгаяди.
Самарқанд шаҳрининг Шодиёна маҳалласида тадбиркор А.Музаффаров томонидан барча замонавий талабларга жавоб берадиган 240 ўринли “Brainy Kingdom Kids” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу масканда ҳудуддаги 3-7 ёшли 240 нафар бола қамраб олинади.
Янги мактабгача таълим ташкилоти биносининг очилиш маросимда маҳалла фаоллари, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу таълим муассасаси болалар таълим-тарбияси ва маънавий камолоти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг