Мактаб директори ўқитувчилар ойлигидан «open byudjet»га пул ушлаб қолмоқчи бўлди

Мактаб ва мактабгача таълим вазири Ҳилола Умарова «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ходимларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилиш, турли йиғилиш ва мажбурий маблағ йиғимлари билан боғлиқ ҳолатлар кузатилса, вазирликка мурожаат қилишга чақирди.
Вазир Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчилар ойлик маошидан «open byudjet» учун 700 минг сўмдан ушлаб қолмоқчи бўлган директор ишдан бўшатилганини маълум қилди.
«Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз», деди Умарова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг