Маҳаллий бозордан экспортгача

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Андижон вилоятида тўқимачилик саноати тобора ривожланмоқда. Мавжуд корхоналарда юз минг нафардан зиёд аҳоли самарали фаолият олиб боряпти.
Авваллари янги иш ўрни яратиш мақсад бўлса, эндиликда маҳсулотни маҳаллийлаштириш, сифат даражасини кўтариш, экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида 2024 йилда мазкур йўналишда 21 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 492 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Соҳада эришилаётган ютуқлар янги истиқболли лойиҳаларни ишга туширишга туртки бўлмоқда. Ўтган йили 84 миллион долларлик 86 та лойиҳа амалга оширилиб, 13 мингта янги иш ўрни яратилди. «Файз М» кластерининг Булоқбоши туманида ташкил этилган тикув тармоғи шулар жумласидандир.
— Корхонамизда бир йилда 7,5 миллиондан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган, — дейди корхона иш юритувчиси Зафар Шералиев. — Бунинг учун 600 нафар ишчилар самарали меҳнат қилмоқда. Йилнинг шу даврига қадар Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Италия давлатларига 45 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга эришдик.
Айни пайтда вилоятдаги корхоналар томонидан бир йилда 175 минг тонна калава-ип, 67,7 минг тонна бўёқлаш, 671 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ички бозордан ортиниб 60 дан ортиқ давлатга экспорт фаолиятининг йўлга қўйилиши эса ҳудуд ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлигидан, сифатли маҳсулот тайёрлаш ва халқаро талабларга жавоб бериш қобилиятидан далолатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг