«Маҳалла еттилиги»нинг самарасини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди
«Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Пойтахтни бошқариш, ривожлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар бўлиши керак», – деди давлатимиз раҳбари.
Шунинг учун Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколатини бериш таклиф қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.
Умуман, Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгиловчи «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш вақти келгани таъкидланди.
«Маҳалла еттилиги»нинг самарасини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди.
2026 йилдан Тошкент шаҳрида янги тизим жорий қилинади – «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади. Ҳоким ўринбосарларига «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзосига янгича ёндашув асосида КПИ ишлаб чиқиб, тизимдаги ортиқча ҳисоботлар каби бюрократияни йўқотиш топширилди.
«Еттилик» ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши зарур», – деди Президентимиз.
Йиғилиш давомида пойтахт ва унинг туманлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг