Маданиятимиз кўзгуси
Телевидение - ҳаётимиз кўзгуси. Кундалик янгиликлар билан бирга, экранга кўчган санъат асарларини ҳам намойиш этади. Маънавий савиямизни юксалтиради.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида телережиссёр Ҳамид Қаҳрамоннинг “Даҳолар сув ичган дарёлар“ номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда муаллифнинг бу тўпламда ўзбек ва жаҳон адабиётининг саҳналаштирилган энг юксак асарларининг шарҳлари, бугунги телевидение имкониятлари, режиссёрлик касбининг энг шарафли ва машаққатли тарафлари ҳақида сўз борди.
- Ҳамид Қаҳрамон тиниб-тинчимас режиссёр. Ўзига хос мактаб яратган ёшларнинг севимли устози, - дейди Ўзбекистон санъат арбоби Маҳкам Муҳамедов. - У мавзу танлашга, телеэкранга кўчиришга ниҳоятда талабчан. Асарлари давр синовидан ўтган, томошабинларга маънавий озуқа берадиган санъаткорлар ижодига мурожаат қилади. Бу асарлар телевидение тарихида ҳам қолади.
Тақдимотда ижодкорлар билан телевидение ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун видеофильмлар, телеспектакллар, телекўрсатувлар, телерепортажлар ҳақида тўхталиб ўтилгани шоир, ёзувчиларни янги ижодий изланишларга чорлади. Тадбир сўнгида муаллиф китобхонларга китоб совға қилди.
Адиба УМИРОВА,
“Халқ сўзи“
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг