“Маданият ва санъатнинг ижтимоий ўрни” номли медиалойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида маданият ва санъатнинг жамиятдаги ўрнини ёритишга қаратилган “Маданият ва санъатнинг ижтимоий ўрни” номли медиалойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида мустақилликнинг дастлабки йилларида театр ва кино санъати ривожига улкан ҳисса қўшган санъат намояндалари ва ижодкорларнинг фаолияти кенг ёритилади.
Бу мақсадда илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилиб, таниқли театр ва кино усталарининг ижодий мероси чуқур ўрганилади. Уларнинг санъатга қўшган ҳиссасини ёритувчи махсус видеофильмлар тайёрланиб, фаолиятига оид экспонатлар намойиш этилади.
Ушбу лойиҳа орқали томошабинлар ўзбек санъатининг ёрқин вакиллари ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар. Лойиҳа нафақат санъатнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини очиб беришга, балки миллий маданиятимизнинг бой меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади. Театр ва кино санъатининг тараққиёт босқичлари, саҳна ва экран юлдузларининг унутилмас ижоди, уларнинг жамиятдаги роли замонавий технологиялар орқали кенг оммага етказилади.
“Маданият ва санъатнинг ижтимоий ўрни” медиалойиҳаси ўзбек санъати ривожига ҳисса қўшган ижодкорларни эътироф этиш, санъатга қизиқувчи ёш авлод учун илҳом манбаи яратиш ҳамда маданий-маънавий меросимизни янги авлодга етказиш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг