«Ливерпуль» навбатдаги трансферни амалга оширди

13:01 16 Август 2025 Жамият
251 0

Чемпионликни ҳимоя қилиш учун курашаётган «Ливерпуль» клуби навбатдаги катта трансферни амалга оширди.

Бу гал «мерсисайдликлар» Италиянинг «Парма» жамоаси марказий ҳимоячиси Жиованни Леонини ўз таркибига қўшиб олди.

Расмий хабарларга кўра, ушбу трансфер учун «Ливерпуль» клуби 35 миллион евро тўлаган.

Леони янги жамоасида ҳафтасига 45 минг фунт маош олади. Томонлар 6 йиллик меҳнат шартномаси имзолашган.

Маълумот учун, 18 ёшли ҳимоячи профессионал фаолияти давомида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. «Transfermarkt» портали уни 18 миллион еврога баҳолаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?