Коул Палмер бармоғини синдириб олди
«Челси» клубининг асосий етакчиларидан бири Коул Палмер жароҳат олди. Бу ҳақда Sports.ru сайти хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, футболчи ўйинда ҳам, машғулотларда ҳам жароҳат олган эмас. У ўз уйида эҳтиётсизлиги сабабдан бармоғини синдириб олган.
Футболчининг камида 2 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилмоқда. Маълумот учун, «Челси» клуби 26 ноябрь куни Европа чемпионатлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши, 30 ноябрь куни эса АПЛ доирасида «Арсенал»га қарши ўйин ўтказади. Палмер ушбу муҳим ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ушбу мавсум «аристократлар» таркибида жами мусобақаларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг