Косонсойда 8-синф ўқувчиси минитрактор яратди
Наманган вилояти Косонсой туманидаги 54-умумтаълим мактабининг 8-синфини тугаллаётган Муҳаммадсодиқ Абуҳалимовнинг аниқ фанларга қизиқиши техник ихтироларга бошлади.
У бир йилдирки, отаси Умаржон Йўлдошев кўмагида минитракторлар тайёрлаб келмоқда. Йигитча яратган трактор ёрдамида ер ағдариш, чопиқ ва бошқа агротехник юмушларни бемалол бажарса бўлади. Бундай ихчам техника унча катта бўлмаган фермер ва деҳқон хўжаликлари, айниқса, томорқа эгалари учун жуда қулай. Ҳар бир тракторни тайёрлашга кетадиган харажат унча кўп эмас- узоғи билан 10-12 миллион сўмга боради. Ихчам, қулай ва шунга яраша иш самарадорлиги ҳам яхши бўлган техникани 20 – 21 миллион сўм атрофида сотилаётир.
Ота ва ихтирочи ўқувчи ўтган қисқа вақтда 8 та қишлоқ хўжалик машинасини тайёрлаб сотувга чиқаришди. Харидорлар асосан, Фарғона, Андижон вилоятларидан, яқинда минитракторлардан бирини Тошкент вилоятининг Паркент туманидан келиб олиб кетишди.
Ёш тракторсоз оиласи топаётган даромадга ҳам барака кириб қолди. Шу кунга қадар сотилган мини тракторлардан келган фойда ҳисобига «Спарк» автомашинаси харид қилишди. Шунга айтишса керакда, «Бўладиган бола бошидан маълум» деб.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг