Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани маълум бўлди

18:48 14 Март 2020 Дунё
1275 0

Фото: www.google.com

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган шахсларнинг 60 нафари чет эл фуқаролари бўлиб, улардан камида 1 нафари ўзбекистонликдир. Бу ҳақда Кореянинг Newsis портали хабар бермоқда.

Ўзбекистон фуқаросида касаллик қачон аниқлангани, унинг аҳволи ва қаерда экани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат бўйича ахборот бермаган.

Ушбу хабар Жанубий Кореядаги ўзбекистонликларнинг интернетдаги гуруҳларида муҳокамаларга сабаб бўлган.

Жанубий Кореядаги коронавирусга қарши кураш бўйича тузилган марказий штаб маълумотларига кўра, мамлакатдаги коронавирусга чалинган чет эл фуқароларининг 38 нафари хитойлик, 7 нафари эса АҚШ фуқароси.

Бундан ташқари, Мўғулистон, Вьетнам, Аргентина, Австралия, Таиланднинг 2 нафардан, Индонезия, Япония, Польшанинг 1 нафардан фуқаролари ҳам Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни Ватанга қайтиш тўғрисидаги қарорларини жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилиб, Жанубий Корея ҳукумати илғор тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўраётганини, касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига ҳам даволаш билан боғлиқ бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатланганини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус билан касалланган беморлар қайд этилгани йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер