Конор Макгрегор Ирландия президентлиги сайловларидан ўз номзодини қайтариб олди

Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Оилам билан пухта мулоҳаза ва муҳокамадан сўнг мен президентлик сайловларидаги номзодимни қайтариб олишга қарор қилдим. Бу осон қарор эмас, аммо ҳозирча тўғри йўл деб ўйлайман», — деб ёзди Макгрегор.
Унинг сўзларига кўра, бу фақатгина сиёсий фаолиятининг бошланиши бўлиб, келгусида яна сайловларда иштирок этиш нияти бор. Шу орқали у Ирландия фуқароларининг ҳуқуқлари учун курашиш ва мамлакат манфаатларини жаҳон майдонида ифода этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Конор Макгрегор ўз тарафдорларини октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ирландия президентлик сайловлари бюллетенига унинг номзодини киритишга чақирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг