“Кўксимни куйдирган аланга”
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим онам” ва унинг ижоди ҳақида замондошлари фикрлари жамланган “Қаторда норинг бўлса”, “Очиқ осмон остида” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Кўксимни куйдирган аланга” дея номланган адабий-бадиий кечага шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ижодкорнинг дўстлари ва яқинлари, талаба ёшлар жам бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди, шахсияти, сўнгги йиллардаги ижодий фаолияти, яқинда чоп этилган шеърий ва насрий тўпламлари борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
— Муҳаммад Исмойил шеърлари ўзининг жозибадор, самимий ва кўнгилга яқинлиги билан шеърият ихлосмандлари тилидан тушмай келади, — деди адабиётшунос Адҳамбек Алимбеков. — Шоир бугун ҳам қизғин ижодий жараёнда, биз тақдимотида қатнашаётган китоблар ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди. Ижодкорнинг насрдаги қадамлари ҳам дадил, ишонаманки, у ҳикоясеварлар қалбидан ҳам жой эгаллаб бўлган аллақачон.

Дарҳақиқат, ўқувчилар қўлига етиб бораётган “Бошимдаги тожим онам” китоби ҳам насрда ёзилган. Мазкур тўпламда муаллиф ўз онаси тимсолида ўзбек оналарига таъриф беради. Шунингдек, адибнинг хулосалари, тажрибалари, сабоқлари, кузатишлари жамланган “Ён дафтаримдаги битиклар” туркуми ҳам ушбу китобдан ўрин олган. Унда муаллиф инсон, жамият ҳаёти ҳақида ўз фикрларини баён этади.
Тадбир якунида шоир шеърларидан ўқилди, куй-қўшиқлар янгради, йиғилганларга тўпламлардан туҳфа этилди.












Раҳматжон БОБОЖОНОВ
(“Халқ сўзи”).
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг