Китобхонлик ҳафталиги тадбирларга бой ўтмоқда
Юртимиз бўйлаб 10-14-ноябр кунлари “INFOLIB UZBEKISTAN – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этиб, китоб мутолааси ва кутубхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида сўз юритди.

Ҳафталик доирасида ахборот-кутубхона фаолиятига оид илғор тажрибалар алмашинуви, замонавий кутубхона технологияларига бағишланган семинарлар, ёш мутахассислар иштирокидаги ижодий учрашувлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шундай тадбирлардан бири Тойлоқ туман ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтди. Унда кутубхона иши, ахборот технологиялари ва рақамли маданият соҳаларида эришилган ютуқлар намойиши, китоб тақдимотлари ҳамда вилоятдаги ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Беҳзод Рахматуллаев, Зарафшон ва “Самаркандский вестник“ газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, Халқ депутатлари вилоят кенгаши котиби Саидаҳмад Усмоновлар қатнашиб китобхонлик бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Ҳафталик давомида тойлоқлик шоир ва таржимон Жамол Сирожиддин (Хумий)нинг “Эй дил, сенга не керак?” деб номланган китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
“INFOLIB UZBEKISTAN — 2025” ҳафталиги нафақат кутубхоначилар учун, балки китобсеварлар, ёшлар ва ижод аҳли учун ҳам янги имкониятлар эшигини очмоқда. Бу тадбирлар орқали жамиятда китобга муҳаббат, маърифатга интилиш ва илмий салоҳиятни ошириш йўлида муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг