Китоб ўқиш учун қаҳвахона очилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида ёш тадбиркор Зебо Исматуллаева ташаббуси билан “Китоб” қаҳвахонаси ташкил этилди. “Муншаот” нашриёти ҳомийлигидаги ушбу мутолаа масканнинг бошқа кутубхоналардан фарқли жиҳати шундаки, бу ерда қаҳва ичиб, китоб ўқиш имконияти мавжуд.
Одатда, ресторан ёки ошхонада ўтирганимизда асосан овқатларнинг тури, мазаси, тайёрланиш усули, нархи ва ҳоказолар билан қизиқамиз, хоҳлаган мавзуда суҳбатлашиб кетаверамиз. “Иккиси бирда” бўлган “Китоб” қаҳвахонасида эса минг турдаги китоблар бор.
— Баҳор ва куз фаслида дарсдан кейин деярли ҳар куни ярим соат вақтимни хиёбонда бадиий китоб ўқишга сарфлашни одат қилганман, — дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Азизбек Ғаффоров. — Қишнинг совуқ, ёзнинг иссиқ кунларида бунинг имконияти йўқ эди. Хорижда таълим оладиган дўстим ана шундай совуқ ёки иссиқ кунларда бўш вақтини кўпроқ “Book kafe”да ўтказишини айтарди. Унга ҳавас қилардим. Шаҳримизда ҳам шундай масканлар бўлишини хоҳлардим. Бугун шу истагим амалга ошди. Бу ерда китоблардан фойдаланиш бепул ва биз истаган китобни топиб беришда маскан ходимлари беминнат хизмат кўрсатяпти.
Кундалик юмушлардан чарчаган кишилар мана шу қаҳвахонада қаҳва ичиб, китоб мутолаа қилиб маънавий ҳордиқ олса бўлади. Келгусида бундай масканларнинг янада кўпайишидан умидвормиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг