Хорижда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовлари қачон ўтказилиши айтилди

13:07 16 Февраль 2026 Жамият
265 0

Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2026 йил 19-20 февраль кунлари ўтказилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан «my.gov.uz» сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали аниқлаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

Маълумот учун, талабгорлар турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудудини ёки тест топшириш тилини ўзгартириш учун «NostrifikatsiyaBBA_bot» манзили орқали (ариза рақами, исм, фамилия ва шарифини келтирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?