Хивада БАА компанияси билан ҳамкорликда ягона сайёҳлик мажмуаси барпо этилади
Яқинда мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, элчихона ва БААнинг “Armada Group” раҳбарияти иштирокида видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Учрашувда Хива шаҳридаги «Говук-кул» кўли ҳавзасида 4-5 юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.
Айни пайтда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бино дизайнини келишиш учун компаниянинг экспертлари Хоразмда бўлиб туришибди.
“Armada Group” бошқаруви раиси доктор Муҳаммад Р.Хакми томонидан «Говук-кул» кўли ҳавзасида меҳмонхонага қўшимча равишда турар-жой ва тижорат биноларини ҳам қуриш таклифлари билдирилди.
Меҳмонхонани қуриш ишлари бошланиши билан «Говук-кул» ҳавзасида ягона сайёҳлик мажмуасини ташкил этиш доирасида вилоят ҳокимлиги “Armada Group” билан қўшимча музокараларни олиб боришга тайёр эканлиги таъкидланди.
Видеомулоқот чоғида лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «Тадбирлар жадвали»ни ишлаб чиқиш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва “Armada Group” ўртасида меҳмонхона қурилиши тўғрисидаги Меморандумни имзолаш юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг