Хива: Ичан қалъа – тарих ва замон кўзгуси
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Хива – минг йиллар бағрида сайқалланган тарихий шаҳар. Унинг юраги бўлмиш Ичан қалъа эса бетакрор меъморий ёдгорликлари билан бугун ҳам ўз мафтункорлигини йўқотмаган. Ушбу қадимий қалъа нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳон маданий меросининг дурдоналаридан бири сифатида эътироф этилади.

Ичан қалъа деворлари ичида қад кўтарган мадрасалар, масжидлар ва миноралар кўҳна шон-шарафдан сўзлайди. Кўҳна йўлаклардан юриб, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калта Минор, Жума масжиди сингари тарихий обидаларга назар ташлаганда, Хиванинг минг йиллик руҳи сезилади. Ҳар бир ғишт, ҳар бир ёғоч устун – бу ўтган асрлардан етиб келган ҳикоялардир.















































Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг