Хитойдан ғалаба, Ироқ яна дуранг ўйнади
Кеча, 11 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг 2-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Хитой терма жамоаси Австралия билан куч синашди.
Учрашув кутилмаганда Хитой термасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 43-дақиқада Пэн Сяо муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса Таиланд U-23 терма жамоаси Ироқ билан куч синашди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Таиланддан Чиннгоен Футонйонг, Ироқдан Амир Файсал муаллифлик қилди.
Бугун мусобақада 3-тур ўйинлари старт олади. Кун доирасида Иордания U-23 терма жамоаси Қирғиз Республикаси термаси билан, Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси эса Вьетнам ёшлари билан тўқнаш келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг