Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1500дан ошди
Фото: www.google.com
Хитойда янги коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 1523 кишига етди, 8096 киши тузалиб кетди, касалликка чалинганлар сони 66,4 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Хитойнинг Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.
Жума куни идора 63,8 мингдан кўпроқ одам касаллангани, 1380 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 6723 киши тузалиб кетгани ҳақида хабар берганди. Янгиланган маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусдан расмий ўлим даражаси 2,29 фоизни ташкил этмоқда.
Хубэй марказий провинцияси касалланганлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди, бу ерда 54,4 мингдан кўпроқ одам касаллик билан рўйхатга олинган, улардан 1457 киши вафот этди, 4774 нафари тузалиб кетди. Кейинги ўринлардан 1,2 мингдан ортиқ киши касалланган Гуандун (жануб), 1,1 мингта касалланиш ҳолати қайд этилган Хэнань (марказ) ва Чжэцзян (шарқ) провинциялари жой олди.
Пекинда жума кунги ҳолатга кўра 372 киши касалланди, улардан 80 нафари касалхонадан чиқарилди, уч киши вафот этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг