Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилишга тайёрланмоқда
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида жойлашган Ҳуажянг Гранд Каньон кўприги сентябрь ойи охирида тантанали равишда очилиши кутилмоқда.
Очилиш арафасида беш кун давомида ўтказилган юк кўтариш синовлари муваффақиятли якунланди. Мутахассис муҳандислар тузилманинг барқарорлигини текшириш учун 96 та йўловчи ва юк автомобилини кўприкнинг турли нуқталарига жойлаштириб, махсус синов ўтказди.
Дарё водийсидан 625 метр баландликда қурилган мазкур кўприк тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг дунёдаги энг баланд кўприк сифатида рекорд ўрнатиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ҳуажянг Гранд Каньон кўприги нафақат муҳандислик соҳасида, балки инфратузилмани ривожлантириш йўналишида ҳам муҳим ютуқ ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг