Хитой компанияси Тошкент — Самарқанд йўналишидаги янги темир йўл қурилишида иштирок этиши мумкин
Фото: Архив сурат
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси Ўзбекистонда темир йўл соҳасини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган.
Куни кеча транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев компаниянинг бош директор ўринбосари Юнькан Ма билан учрашув ўтказди. Суҳбатда метротранспорт ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой компанияси мавжуд метро йўналишларини реконструкция қилиш ва янги линиялар қуриш, шунингдек, Тошкент — Самарқанд йўналишида янги темир йўл қурилиши лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирди. Компания ушбу лойиҳаларни чуқур ўрганган ҳолда ўз таклифларини тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, Жасурбек Чориев Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли ва Трансафғон коридори қурилиши лойиҳалари ҳақида маълумот берди. У мазкур йўналишларда молиялаштириш, замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликка қизиқиш юқорилигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг