Хитой АҚШни савдо урушидан огоҳлантирди
Хитой томони АҚШнинг савдо божи миқдорини ошириши бўйича расмий муносабат билдирди.
Аввалроқ Дональд Трамп 1 февралдан бошлаб Хитой давлатидан келтириладиган маҳсулотларга бож тўловини 10%га оширган эди. Оқ уй бу қарорини савдо дефицитини қисқартириш ва ноқонуний миграция ҳамда наркотик моддалар савдосига қарши кураш мақсадлари билан асослаган.
«Хитой бу қадамни қатъий суръатда қоралайди, унга қарши чиқади ҳамда ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида зарурий жавоб чораларини кўради. Хитойнинг позицияси қатъий ва изчил. АҚШ томонидан тарифларнинг бир томонлама оширилиши Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларининг қўпол равишда бузилиши саналади. Бу қадам давлатдаги ички муаммоларни ҳал этмайди ва ҳеч кимга фойда келтирмайди», дейилади Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида.
Трамп томонидан нафақат Хитой, балки Канада ва Мексикага нисбатан ҳам бож миқдори оширилиши таҳлилчилар томонидан савдо урушининг бошланиши деб баҳоланмоқда.
Бу каби ҳолат аввалроқ ҳам юз берган эди. Жумладан, 2022 йилда АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Жо Байден Хитойга сунъий интеллект йўналишида тадқиқотлар учун чиплар сотишни тақиқлаб қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг