Халқимизнинг ардоқли шоири Азим Суюн оламдан ўтди
Бугун, 9 март куни халқимизнинг ардоқли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, қатор газеталар, шу жумладан, бизнинг "Халқ сўзи" газетамизда ҳам фаолият юритган Азим Суюн оламдан ўтди.
Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. 1977 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини битирди. “Тошкент университети“ газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади.
Ўзбекистон Матбуот Давлат қўмитасида адабий маслаҳатчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, “Халқ сўзи“ газетасида бўлим муҳаррири, 1993-2002 йилларда “Ўзбекистон овози“ ва “Голос Узбекистана“ газеталарининг Бош муҳаррири вазифаларида хизмат қилди. Ижодкор бутунжаҳон шоирлар конгресси аъзоси бўлди.
Шоирнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг