«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар эълон қилинди?
Архив фото
1. Давлатнинг давлатлиги, халқнинг халқлиги қийин пайтларда билинади. Афсуски, 2020 йил жуда оғир келди. Коронавирус балоси, у келтирган ижтимоий-иқтисодий инқироз етмаганидек, бир ҳафта ичида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий-техноген офатлар рўй берди.
Президент Шавкат Мирзиёев иккала жойга ҳам зудлик билан етиб бориб, вазиятни ўз назоратига олган эди. «Сабр қилиб, оғирликни елкамизга олиб, чидашимиз керак. Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди», деган эди Президент ўшанда.
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Давлатимиз раҳбари ўшанда бу аҳволни кўриб, вайрон бўлган маҳаллаларни нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки унданда яхши қилиш, ҳамманинг ҳаваси келадиган масканга айлантиришга ваъда берган эди. Шу мақсадда учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди. Хусусан, Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида 40 та ҳамда Оқолтин тумани Навбаҳор маҳалласида 9 та уй-жой қурилди. Уларда жами 2 минг 640 хонадон бор.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 13 октябрь куни яна Сирдарё вилоятига келди. Газетамизда ана шу ташрифнинг тўлиқ тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.
2. Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш учун биринчи галда уларга малака бериш, бандлигини таъминлаш зарур. Бу вазифани самарали ва сифатли бажармасдан аёллар ва ёшлар манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни тизимли ҳал этиш имкони бўлмайди.
Маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантириладиган бўлди. Бундай дафтарларни ташкил этишдан мақсад-муддо не? Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашда улар қанчалик фойда беради? Мазкур саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовнинг «Камбағалликни қисқартириш тактикаси» сарлавҳали мақоласини ўқиб жавоб олишингиз мумкин.
3. Жорий йил Самарқанд давлат университети тарих факультетининг профессори, тарих фанлари доктори Фарҳод Набиев «Ижтимоий назорат» фанидан дарслик яратди. Мазкур дарслик кимларга мўлжалланган, унинг амалий аҳамияти нимада? Газетада эълон қилинган академик А. Асқаровнинг «Ижтимоий назорат — барқарорликнинг муҳим шарти» сарлавҳали мақоласида ана шу саволларга атрофлича жавоб берилган.
4. Оҳангарон туманида катта имкониятлар бўла туриб, улардан самарали фойдаланиш, соҳаларни ривожлантириш, айниқса, саноатни, чорвачиликни тараққий эттириш борасида сусткашликларга йўл қўйилаётир.
Бу ҳақда яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи иштирокида ўтказилган халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгаши сессиясида айтиб ўтилди. Сессияда ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун қандай таклиф ва ташаббуслар илгари сурилганига қизиқяпсизми, у ҳолда «Халқ сўзи» мухбири Шодиёр Мутахаровнинг «Оҳангарондаги сусткашликларнинг сабаби нимада?» сарлавҳали мақоласини ўқишни тавсия қиламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг