Кеча мусофир, бугун – тадбиркор
Турмуш ўртоғим Жумабой Саноқулов уч йил чет элда ишлади. Биласиз, мусофирликнинг нони қаттиқ. Унга ҳам, оиламиздагиларга ҳам осон бўлгани йўқ.
Қишлоққа қайтди-ю юртимиздаги ўзгаришларни кўриб, тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилди. Девор тўсинлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхона ташкил этди. Бизга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилгани айни муддао бўлди. Ўнга яқин ишчимиз бор. Аксарияти хорижда ишлаб қайтган йигитлар. Барчаси дурустгина маош олмоқда. Энди мигрантлик давридаги қийинчиликлар уларга буткул ёт. Ўзим ҳам қараб турганим йўқ. Махсус технология асосида симларни тўқиш билан шуғулланаман. Бу тўсинларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди.
Шукр, оиламиз ўзига тинч. Турмушимиз яхши томонга ўзгарди. Фарзандларимизнинг эртасидан кўнглимиз тўқ. Яратганга шукр айтаман. Ахир, яқин-яқингача рўзғор тебратаман, деб ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлган, не-не қийинчиликларни бошидан кечирган турмуш ўртоғим бугун – тадбиркор.
Оилавий корхонамиз фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ниятидамиз. Янги 2026 йилни ана шундай эзгу ниятлар билан қарши оляпмиз.
Гулмира ВОҲИДОВА,
Шофиркон тумани.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг