Ижодкорларга «Паркент ижод уйи» фойдаланишга топширилди
Тошкент вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига туҳфа сифатида қуриб битказилган «Паркент ижод уйи»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан мазкур ижод масканини очилиш маросимини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ҳам ташкил этилди.
Тадбирда давлат ва жамоат вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, таниқли ижодкорлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.

Хабарингиз бор, Президент қарорида Тошкент вилоятида «Паркент ижод уйи»ни қуриб фойдаланишга топшириш вазифаси берилган эди. Ушбу муҳташам иншоот «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан қуриб битказилди.
Қайд этилишича, илгари ижодкорларнинг дам олишлари ва ижод қилишлари учун фақатгина «Дўрмон» ижод уйи мавжуд эди.

Шунингдек, янгидан бунёд этилган «Паркент» ижод уйининг мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан фойдаланишга топширилаётгани адабиёт аҳли учун катта шодиёна бўлди. Боиси, ушбу ижод маскани ижодкорлар томонидан барҳаёт асарлар яратилишига, адабий мулоқотларга гувоҳ бўлиши шубҳасиздир. Бино замонавий андозалар асосида қурилган бўлиб, 152 ўринга мўлжалланган, 32 хонадан иборатдир. 2 гектар ер майдонида жойлашган иншоот очиқ ва ёпиқ сув ҳавзасига, кутубхона, ошхона, чойхона ҳамда 150 ўринли амфитеатрига эга.
Оромгоҳ ҳовлисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан янги чоп этилган китоблар кўргазма-савдоси ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг