«Истанбул Башакшехир» навбатдаги ғалабани қўлга киритди
31 октябрь куни Туркия Суперлигасининг 11-тур доирасидан ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшехир» ўз майдонида «Коcaелиспор»ни қабул қилди.
Учрашув мезбонлар фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди. Баҳснинг 88-дақиқасида «Коcaелиспор» ҳимоячиси Ботонд Балог ўз жарима майдони ичида Дави Селкени қўпол услубда тўхтатди. Воқеани яқин масофадан кузатган ҳакам Батухон Колак дарҳол пеналти белгилади.
11 метрлик жарима зарбасини Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов аниқ амалга оширди ва ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба «Истанбул Башакшехир» учун жорий мавсумдаги учинчи зафар бўлди. Жамоа шу натижа орқали турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди. «Башакшехир» кейинги турда 7 ноябрь куни «Генчлербирлиги»га қарши майдонга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг