Исроил Ғазодаги шифохонани бомбардимон қилди, уч нафар журналист ҳалок бўлган

Исроил Ғазо шаҳридаги «Ал-Аҳли» касалхонасига учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Билдирилишича, Исроилнинг «Ал-Аҳли» касалхонасига берган зарбалари оқибатида «Palestine Today» нашрининг икки нафар журналисти Исмоил Бада ҳамда Сулаймон Хожа воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Al Jazeera» нашри ҳалок бўлган журналистлар ҳақидаги батафсил маълумотлар ва ҳужум тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Шунингдек, тонгдан буён Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлар оқибатида камида 23 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна ўнлаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга жойлаштирилган.
Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳамда ҳудудга инсонпарварлик ёрдамларини зудлик билан киритишни талаб қилувчи резолюцияни овозга қўймоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ ҳукумати мазкур резолюциянинг қабул қилинишига қарши вето эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳарбийларининг фаластинлик журналистларни мунтазам нишонга олиши оқибатида жорий йилнинг май ойи якунига қадар 220 нафар журналист ҳалок бўлган эди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 54 минг 607 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 125 минг 341 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг