Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди
«Al Jazeera» нашрининг маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС музокараларининг биринчи қисми якунланди ва улар асирларни алмашиш, ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.
Исроилнинг АҚШдаги элчиси Ечиэл Леитер ҲАМАС йиғилишдан сўнг 72 соат ичида асирларни озод қилишини айтган. Элчининг айтишича, Исроил хавфсизлик маҳкамаси бугун фаластинлик маҳбуслар рўйхатини тузади.
Жараён шундай давом этса, исроиллик асирлар ҳам якшанба ёки душанба куни озод этилиши мумкин. Элчи Ечиэл Леитер CННга берган интервьюсида айтадики, ўт очишнинг тўхташи урушнинг бутунлай тугашига умид уйғотсада ҲАМАС томонидан шартларнинг қанчалик бажарилишига боғлиқ бўлиб қолаверади.
Исроил армияси Ғазо бўйича келишувни амалга ошириш учун оператив тайёргарликни бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг