Исроил ҲАМАСни тўлиқ тор-мор этиш режасини маъқуллади
Фото: Reuters
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш ва фаластинлик ҲАМАС ҳаракатини тўлиқ тор-мор этиш бўйича Армия режаларини маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги бош вазир офиси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельманга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча Нетаньяҳу шахсан Ғазо секторига бориб, мазкур режани тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати барча гаровдагиларни озод қилиш ва урушни яҳудий давлати учун қабул қилинадиган шартларда тўхтатиш бўйича музокараларни дарҳол бошлашга кўрсатма берган.
Гендельманнинг таъкидлашича, Исроил делегациясини Қатар ёки Мисрга музокараларни қайта бошлаш учун юбориш масаласи бош вазир ва ҳукумат кўриб чиқишида қолмоқда.
ТАСС манбаларига кўра, ҲАМАСни йўқ қилиш режаси кучли артиллерия оташи, аҳолини эвакуация қилиш ва ер устидаги манёвр орқали амалга оширилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг