Исломбек Исмоиловнинг янги жамоаси маълум
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг янги жамоаси маълум бўлди. Энди у Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг “Нефтчи“ клубига устозлик қилади. Бу ҳақида “Нефтчи“ клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Фарғона вилоятининг шарафли ўғлони, Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов “Нефтчи” ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди“, дейилади клуб матбуот хизмати хабарда.
Маълумот учун, Исломбек Исмоилов шу вақтга қадар Ўзбекистон U17 терма жамоасига устозлик қилган ва жамоаси билан 2025-йил бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг